Жаҳон | 09:46 / 12.07.2021
4968
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореянинг бир қатор ҳудудларида коронавирусга қарши чоралар кучайтирилди

Фото: Getty Images

Жанубий Кореянинг пойтахт ҳудудида 12 июлдан ижтимоий масофалашувнинг энг юқори – тўртинчи даражаси киритилди. Ушбу режим нафақат пойтахт Сеул, балки Инчхон ва қўшни Кёнгидо провинциясида ҳам амал қилади.

Фуқароларга шахсий алоқаларни минимумлаштириш, заруратсиз гавжум жойларга бормаслик тавсия қилинган. Шунингдек, соат 18га қадар 4 кишигача, 18дан кейин эса 2 кишигача учрашишга рухсат берилган.

Пойтахт ҳудуди жойлашган меҳмонхоналар тўлиши 75 фоиздан ошмаслиги керак. Спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтказилади. Болалар боғчалари ва мактаблар 14 июлдан онлайн режимга ўтказилади.

Компаниялар раҳбарларига ўз ходимларининг 30 фоизини масофадан ишлашга ўтказиш тавсия қилинган.

Чекловларнинг кучайтирилиши коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани билаан боғланган. Мамлакатда ўтган ҳафта давомида мингдан кўпроқ кунлик касалланиш ҳолатлари қайд қилинган. 

Мавзуга оид