Жамият | 16:00 / 13.07.2021
7291
4 дақиқада ўқилади

Carrefour халқаро супермаркетлар тармоғи “Сайёрамизни севайлик” экологик акциясини ўтказмоқда

Ўзбекистонда “Мажид Ал Футтаим” эгалик қиладиган ва бошқарадиган Carrefour супермаркетлар тармоғи ўз мижозларини экологик тоза турмуш тарзига чорлаш учун 3 июл – Халқаро пластик пакетларсиз кун муносабати билан “Сайёрамизни севайлик” номли бир ойлик экологик акция ўтказмоқда.

Carrefour халқаро супермаркетлар тармоғи ўзининг илк фаолият кунларидан бошлаб, биринчилардан бўлиб пластик пакетлардан воз кечган ҳолда фуқароларимизга қайта ишлатиладиган сумкалар ва қоғоз пакетлар каби алтернативаларни таклиф этган.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларимиз бу ташаббусни яҳши кутиб олиб, онгли равишда экологик танловни амалга оширган ҳолда кўпроқ кўп маротаба ишлатиладиган эко-сумкалардан фойдаланишни афзал кўришмоқда.

Биргина жорий йилнинг январ – июн ҳолатига кўра, мижозлар 230 000 ортиқ кўп маротаба ишлатиладиган эко-сумкаларни харид қилган ва ундан фойдаланган.

Ушбу ташаббус давоми сифатида июл ойида Carrefour Uzbekistan мижозларни бир маротабалик ишлатиладиган пластик пакетлардан фойдаланишни камайтиришга ундашга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. 3 июлдан 31 июлгача ҳар бир қайта ишлатиладиган сумкаларни сотиб олиш учун харидорлар MyClub балларини қўлга киритишади.

“Сайёрамизни севайлик” акцияси доирасидаги иккинчи ташаббус – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилиб, бу ташаббус фуқароларни истеъмолдан сўнг пластик идишлар ва қопқоқларни саралаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун уларни махсус жойга топширишга ундайди.

Шу боис, ҳар бир Carrefour дўконда делфин ва Ер сайёраси ҳайкалчаси яратилиб, у ҳаридорлар томонидан пластик идишлар ва қопқоқлари билан тўлдирилиб келинмоқда, шу орқали пластик чиқиндилар муаммоси кўлами ва унинг ҳайвонларга бўлган таҳдиди ҳақида ҳайратланарли визуал тасаввур ҳосил қилинган.

Бу ташаббус орқали ташкилотчилар мижозлар эътиборини пластик чиқиндиларнинг ҳайвонларга ва атроф муҳитга салбий таъсирига қаратишни истади. Ташаббус якунида пластик идишларни ва қопқоқлар масъулиятли тарзда йўқ қилинади, улар атроф-муҳитга чиқариб юборилишининг олди олинади.

"Carrefour'да биз келгусида авлодларимизга тоза сайёра қолдириш учун барқарор ҳаёт, харидларнинг экологик аҳамияти тўғрисида мижозларимизга маълумот бериш бизнинг масъулиятимиз деб ҳисоблаймиз. Мижозлар ўзларининг кундалик ҳаётларига яшил ташаббусларни тобора кўпроқ татбиқ этишар экан, бизнинг мақсадимиз уларга кундалик ҳаётда барқарор экологик алтернативаларни тақдим этишдир.

Мажид Ал Футтаим экотизимининг бир қисми сифатида биз барқарор, масъулиятли ва ўзини ўзи таъминлайдиган компания бўлиш учун стандарт яратдик. Ва ривожланиб боришимиз баробарида, биз ўз бизнесимизни атроф-муҳит ва ижтимоий масъулият билан барқарор ривожланиш ва ижтимоий-корпоратив масъулият стратегиямизга мувофиқ равишда олиб бориш йўлларини излаймиз, шу билан бирга атрофимиздаги жамиятни яхшилашга ёрдам берамиз”, дейди Ўзбекистондаги Carrefour тармоғи бош менежери Гю Таег Ким.

Шу билан бирга, Carrefour супермаркетлар тармоғи бир ойлик экологик акция доирасида ўзининг Facebook'даги расмий саҳифасида “Love Our Planet wih Carrefour” мавзусида болалар ўртасида бадиий расмлар танловини ҳам эълон қилди. Ота-оналар ўз саҳифасида фарзанди чизган расмини #LoveOurPlanetwithCarrefour ҳештаги билан жойлаштиришмоқда.

Расмлар 20 июлга қадар қабул қилиниб, 21-30 июл кунлари Carrefour Қоратош филиалида танлов жажжи иштирокчиларининг кичик фотокўргазмаси ташкил этилади ва ҳар бир ташриф буюрувчи ўзи ёқтирган расмга овоз бериши мумкин бўлади. 31 июл куни эса энг кўп овоз тўплаган расм муаллифи ғолиб деб эълон қилиниб, совғага эга бўлади.

Мажид Ал Футтаим 2025 йилга қадар фаолият юритаётган мамлакатларидаги барча бизнесларида бир марталик ишлатиладиган пластикдан воз кечиш учун бутун корхона ва бозорлараро барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқди.

Барқарор ривожланиш ташаббуслари ҳақида кўпроқ билиш учун қуйидаги манзилга ташриф буюринг:

Веб сайт: www.carrefouruzbekistan.com

Телеграм: t.me/carrefouruzbekistan

Фейсбук: www.facebook.com/carrefouruzbekistan

Инстаграм: www.instagram.com/carrefouruzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид