Андижонда раҳбарининг автомашинасиини олиб қочган ходим ушланди
Андижон туманида автотураргоҳдан раҳбарининг «Cobalt» русумли машинасини олиб қочган эркак Наманганда ушланди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 28 июль куни соат 16:00 ларда фуқаро А.Р Андижон тумани Хўжа маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдидаги автотураргоҳдан раҳбари П.М.нинг «Cobalt»ини яширин равишда олиб қочган.
Автомобиль Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жойлашган ҳудуд яқинида ушланган.
Ҳолат юзасидан А.Р.га нисбатан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Андижонда жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
15:54 / 24.10.2024