Хитойда дунёдаги энг мустаҳкам шиша ишлаб чиқилди
Хитойлик олимлар дунёдаги энг мустаҳкам шишасимон материални ишлаб чиқишди. Таъкидланишича, ушбу материал олмосдан ҳам қаттиқроқ.
Яньшань университети олимлари AM-III деб шартли номланган янги материал “мисли кўрилмаган” механик ва электрон хоссаларга эгалигини, у ўта мустаҳкамлиги ва эскиришга бардошлилиги эвазига қуёш батареяларида қўлланиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Материал синови унинг қаттиқлиги 113 гигапаскалга етишини кўрсатган. Ваҳоланки, дунёда энг қаттиқ табиий минерал ҳисобланган олмоснинг қаттиқлиги 50-70 Гпани ташкил қилади.
“Бизнинг ўлчашлар AM-III мустаҳкамлиги бўйича олмосдан ҳам ошишини кўрсатади. Ушбу материал кенг қўллаш учун яхши истиқболга эга”, деб айтишган олимлар.
Олимлар фуллеренлар – ўзидан углероднинг 60та атомидан иборат ёпиқ сферани акслантирувчи молекулаларни қўллаб, турли молекуляр тузилишга эга шишасимон материаллар олишган. Улар ичида АМ-III атомлар ва молекулаларнинг энг юқори тартибига эга бўлган. Олимлар молекулаларнинг бундай тартибига эришиш учун фуллеренларни майдалаб, 12 соат давомида тажриба камерасида 1200 даража иссиқ ва 25 гигапаскал босим қўллаб, бир-бири билан аралаштиришган.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024