Жаҳон | 22:31 / 11.08.2021
13781
1 дақиқада ўқилади

АҚШ қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди

Қайд этилишича, синов қуролланиш тизимларининг шайлигини мониторинг қилиш учун ўтказилган.

Америка ҳарбийлари Minuteman III қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди. 

«576-синов эскадриляси учувчилари ҳамкорларимиз билан Minuteman III ракетаси синовини ўтказди», — дейилади Пентагон хабарида.

Қайд этилишича, синов қуролланиш тизимларининг шайлигини мониторинг қилиш учун ўтказилган.

Май ойида Minuteman III ракетаси синови муваффақиятсиз бўлгани хабар қилинганди.

Очиқ манбаларга кўра, АҚШ 450 дона Minuteman III ракетасига эга. Ракетанинг ҳужум радиуси 12 минг километргача масофани қамраб олади.

Мавзуга оид