Ўзбекистон | 07:19 / 12.08.2021
3474
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноят содир этилди

Жиззах вилояти Зарбдор туманида қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.м

Фото: KUN.UZ

Иш ҳолатларига кўра, 2021 йил 7 август куни Зарбдор туманида фуқаро Т.А. укаси Ю.Т. билан тумандаги дала шийпонларининг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ака-ука ўртасида келиб ўзаро жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг Ю.Т. акаси Т.А.ни ошхона пичоғи билан танасининг юз ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, 2021 йил 8 август куни Зарбдор туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро А.Н. қайниукаси А.С. билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида қайниукаси келинойиси А.Н.ни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида вафот этган.

Ушбу ҳар икки ҳолатлар юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззах вилояти Мирзачўл туманида яшовчи фуқаро ўз турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш мақсадида, ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказганлиги маълум қилинган эди.

Мавзуга оид