Афғонистон терма жамоаси футболчиси самолёт шассисида мамлакатдан қочаётиб ҳалок бўлди
Футбол бўйича Афғонистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Закий Анварий мамлакатдан қочишга уринганида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий журналистга таяниб Lenta.ru xaбар бермоқда.
Маълум бўлишича, спортчи C-17A самолётининг шассисига осилган куйи мамлакатни тарк этишга уринганлар орасида бўлган. Закийнинг танаси бўлаклари шасси бўлинмасидан топилган.
16 август кунги талатўплар чоғида бир қанча афғонистонликлар Кобул аэропортидан учаётган AҚШ ҳарбий самолётига ташқи томондан чирмашган ҳолда мамлакатни тарк этишга уринган. Бироқ улар юқори тезликда учувчи самолётнинг шассиси ёки корпусини узоқ вақт давомида ушлаб тура олишмаган натижада улар катта баландликдан ерга қулаб ҳалок бўлишган.
Толиблар 15 августда Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олишди. Ҳукумат ва юқори давлат аппаратининг катта қисми мамлакатдан қочишди. “Толибон” ҳаракати вакиллари халқаро ҳамжамиятни ўзларининг барча манфаатдор томонлар билан тинч ва конструктив муносабатларни сақлаб қолиш ниятида эканига ишонтиришмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024