Ўзбекистон | 08:00 / 21.08.2021
7655
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилояти гўшт етиштириш бўйича етакчи бўлиб турибди
6 ойда қанча гўшт етиштирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 191,5 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган.
Хўжалик тоифалари орасида гўшт етиштиришнинг энг катта ҳажми 1 102,7 минг тонна ёки умумий етиштириш ҳажмидан 92,5 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.
Гўшт етиштиришнинг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улуш Тошкент вилоятига (12,3 фоиз) тўғри келди. Шу билан бирга, энг паст улуш Сирдарё вилоятида (2,8 фоиз) кузатилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024