Тўрткўлда ИИБ ходимлари ака-укани калтаклагани айтилмоқда
Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари 2 эркакка куч ишлатиб, жароҳат етказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича Тўрткўл тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва фуқаро Р.Ж.га етказилган тан-жароҳати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистонда ёш тадбиркорни ИИБ ходимлари калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилганди.
Мавзуга оид
16:54 / 29.08.2024
Қорақалпоғистонлик 110 ёшли момо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
10:25 / 01.03.2024
Тўрткўлда судяга 10 минг доллар пора берган адвокат қўлга олинди
20:01 / 26.02.2023
Қорақалпоғистондаги сув тошиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
17:07 / 11.10.2022