Ҳукумат озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қарор қабул қилди
“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.
Электрон порталда:
- ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
- хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.
Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.
“E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024