Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридаги портлашларда гумон қилиниб 40 киши ҳибсга олинди
18 ва 19 сентябр кунлари Жалолобод шаҳрида портлашлар содир бўлди. Портлашлар оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида содир бўлган портлашлардан сўнг 40 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят разведка бошқармаси бошлиғига таяниб Ariana News телеканали хабар берди.
“Афғонистон ислом амирлиги Нангарҳор вилояти разведка бошқармаси бошлиғи Жалолобод шаҳрида шанба ва якшанба кунлари содир бўлган портлашлар муносабати билан 40 киши қўлга олинганини хабар қилди”, – дейилади телеканал хабарида.
18 ва 19 сентябр кунлари Жалолобод шаҳрида портлашлар содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Хабарларга кўра, портлашлар учун жавобгарликни ИШИД-Хуросон ташкилоти зиммасига олган.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
16:56 / 10.09.2024