Сурхондарёда МИБ ходимларини уриб тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Музработ туманида қидирувда бўлган комбайнни беришни истамаган фуқаро МИБ ходимларини уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 сентябрь куни МИБ Музработ тумани бўлими давлат ижрочилари Б.Қурбонмуродов, Ф.Сафаров ва бошқалар бўлим иш юритувида бўлган банк фойдасига туманнинг Янгидиёр маҳалласида яшовчи Ж.Ғ.дан 24 миллион 218 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш мақсадида яшаш хонадонига борган. Қарздорни ижро ҳужжати билан таништириб белгиланган муддатда қарздорликни тўлаб қўйиш тушунтирилиб, ортга қайтаётганда шу атрофда турган «Музработ агро-сервис 2017» МТПга тегишли бўлган САSE 2366 русумли комбайн турганлигини кўриб қолишган.
Қайд этилишича, ушбу комбайн «Музработ агро-сервис 2017» МТПнинг 3 миллиард 450 миллион сўм солиқ қарздорлиги учун хатланган ва узоқ муддатдан буён қидирувда бўлган. Давлат ижрочилари комбайнга аниқлик киритиш мақсадида унинг ёнига бориб, Янгидиёр маҳалласи Намунали кўчасида яшовчи фуқаро М.Т.дан ушбу комбайн кимга тегишли экани ҳақида сўраганда у комбайн ўзига тегишли эканини ва фермер хўжалигидан сотиб олганини айтган.
Ходимлар давлат рақами 75 ВА 510 бўлган комбайн қидирувда бўлганини айтишганда у ушбу техника МТПга тегишли эмаслигини важ қилиб, давлат ижрочилари хизмат вазифасига фаол қаршилик кўрсатган. Сўнг давлат ижрочиси Б. Қурбонмуродовнинг юз қисмининг чап бурун сохасига уриб унга тан жароҳати етказган. Шундан сўнг воқеа жойига туман прокуратураси ходимлари зудлик билан келиб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Музработ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:37
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
23:19 / 10.10.2024