Навоийда 665 743 нафар сайловчи рўйхати шакллантирилган
Навоий вилоятида участка сайлов комиссияси аъзолари уйма-уй кириб-чиқиши амалга ошириляпти. Натижалар бўйича сайловчилар рўйхатига кундалик тузатишлар киритилмоқда. Дастлабки аниқликлар бўйича вилоятда 665 743 нафар сайловчи рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, вилоятдаги 411 та участка сайлов комиссиясининг 275 таси умумтаълим мактабларида, 46 таси МФЙ, 24 таси коллеж, техникум ва касб-ҳунар мактаби, 11 таси тиббиёт марказлари, 8 таси ҳарбий қисмлар, 7 таси маданият ва спорт марказлари, 3 тадан олий ўқув юртлари ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жойлари, 2 таси дам олиш маскани ва 30 таси бошқа биноларда жойлаштирилган.
Шунингдек, сайлов участкаларининг барчаси зарур воситалар билан таъминланиб, 822 дона компьютер жамланмаси ажратилган. Марказий сайлов комиссияси томонидан тавсия этилган барча тасвирий восита ва роликлар вилоятдаги 159 та, жумладан 27 та LED экранда намойиш этилмоқда.
Олдинроқ Навоийда президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокида брифинглар ташкил этилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:11 / 30.09.2021
Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай иштирок этиши мумкин?
18:06 / 29.09.2021
Баҳром Абдуҳалимов администрация ва ҳукумат биноларини Тошкентдан ташқарига чиқаришни таклиф қилди
13:37 / 18.09.2021
«Ўзбекистонда президентлик сайловларини бир неча кун давомида ўтказишга эҳтиёж йўқ» — МСК раиси ўринбосари
12:15 / 20.08.2021