Жамият | 09:41 / 27.09.2021
1982
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фуқароларнинг машинасини олиб пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқароларнинг машинасини олиб кетиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 27 март куни Жарқўрғон тумани Узумзор маҳалласида яшовчи Ж.Аҳмад, Шеробод тумани Чуқуркўл маҳалласида яшовчи, Д.Чорининг яшаш уйига борган. Сўнг унга тегишли бўлган «Москвич-412» машинасини 4,5 миллион сўмга савдолашиб сотиб олган. Шу куннинг ўзида 1 миллион сўм бериб, қолган пулларни бир ой ичида беришни ваъда қилиб, машинани олиб кетган. Аммо қолган пулларни бермаган.

Бундан ташқари, Ж.Аҳмад 2 май куни Камар маҳалласида яшовчи, Л.Эшмуроднинг уйига бориб, унга тегишли бўлган «Москвич-412» машинасини 4,4 миллион сўмга савдолашиб сотиб олган. Шу куннинг ўзида 300 минг сўм пул бериб машинани олиб кетган. Қолган пулларни бермаган.

Қайд этилишича, 2021 йил 23 сентябр куни Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ж.Аҳмадга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид