Жаҳон | 16:31 / 29.09.2021
4731
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Geely автокомпанияси смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

Geely Holding асосчиси Эрик Ли Hubei Xingji Shidai Technology деб номланган янги компанияни ташкил этди. 

Хитойнинг автомобил ишлаб чиқарувчи Geely компанияси смартфон ишлаб чиқариш бизнесини йўлга қўймоқда, деб ёзади CNBC.

Geely Holding асосчиси Эрик Ли Hubei Xingji Shidai Technology деб номланган янги компанияни ташкил этди. 

Geely’нинг смартфон бозорига кириши унинг янги соҳаларни ўзлаштиришга уринаётганини кўрсатади, дея қайд этади CNBC.

Компания смартфонлари қайси бренд остида ва қачондан ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Сентябр бошларида Хитойнинг Xiaomi компанияси электрмобиллар ишлаб чиқарувчи Xiaomi EV компаниясини рўйхатдан ўтказганди.

Мавзуга оид