Шавкат Мирзиёев Афшона қишлоғини туризм шаҳарчасига айлантиришни таклиф қилди
Бухорода туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бухоро дунё маданиятининг энг қадимий манзилларидан бири экани ҳеч кимга сир эмас. Вилоятдаги 829 та маданий ёдгорликларнинг 287 тасининг тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Шу боис, Бухорода туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Натижада хорижий ва маҳаллий туристлар сони 5 миллион нафарга, экспорт ҳажми 600 миллион долларга етказилади.
Яқинда ЮНЕСКО томонидан Бухоронинг яна 7 та қадимий обидалари Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Уларни ҳамда вилоятдаги яна 800 дан зиёд тарихий бойлигимиз бўлган маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз. Бунга дастлаб 300 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассислар жалб қилинади. Айниқса, “Арк қўрғони”нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади.
Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган Афшона қишлоғини туризм шаҳарчасига айлантиришни таклиф қиламан. Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейи ташкил этилади ва унда вилоятда мавжуд 130 мингдан зиёд экспонатдан, Бухоро тарихининг энг ноёб дурдоналари жойлаштирилади.
Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этилади. Қоракўл туманидаги “Пойкент – осмон остидаги музей” археологик парки ташкил этилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024