Ўзбекистон | 11:02 / 13.10.2021
24038
2 дақиқада ўқилади

Менга кафолатланган тинчлик керак, биринчи навбатда халқимни ўйлашга мажбурман – Шавкат Мирзиёев

Навоийдаги сайловчилар билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев яна бир бор Афғонистондаги вазиятга тўхталиб ўтди.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Афғонистондаги вазиятни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Қўшни танланмайди-ку, қўшнимизда вазият ёмон деб қаергадир кўчиб кета олмаймиз-ку. Бундан 2 йил аввал мен “Толибон” раҳбарият билан музокаралар олиб борганимда ҳамма ҳайрон бўлганди. Лекин бугунги кунга келиб тўғри йўл танлаганимиз маълум бўлди. Мен тинчлик бўлиши учун, жафокаш афғон халқига ҳам енгиллик бўлиши учун аввалги раҳбарияти билан бир йилда олти марталаб учрашдим, гаплашдим.

Албатта, ҳамма давлат раҳбари биринчи навбатда ўз давлати ҳақида ўйлайди. Мен ҳам биринчи навбатда ўз халқимни ўйлашга мажбурман, менга кафолатланган тинчлик керак! Бирорта ўқ отилмайдиган, барча масалалар музокаралар билан ҳал бўладиган тизим керак. 

Шу билан бирга, мудофаа тизимимизни ислоҳ қилишда давом этамиз. Яқин тарихни эслайлик, танк қисмларидаги аскарлар танк минишмасди, аскарлар картошка тозалашарди. Бу соҳада ҳам жиддий ислоҳотлар ўтказдик. Ҳарбийларимиз 42 давлат ҳарбийлари ўртасидаги мусобақада 2-ўринни олганлари ҳам бежиз эмас”, дея номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид