Жамият | 11:42 / 30.10.2021
1530
1 дақиқада ўқилади

Пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона ва ДХХ бошқармалари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

2021 йил 25 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.У. бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умумий қиймати 55,5 миллион сўмлик 115 273 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид