Шавкат Мирзиёев иккинчи президентлик муддатига расман киришди
Бугун, 6 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Ўзбекистон республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтяпти.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, парламентнинг ҳар икки палатаси, кенг жамоатчилик кузатиб бораётган тадбир Сенатнинг янги биноси катта залида бошланди ва дастлаб Шавкат Мирзиёевга президентлик рамзлари топширилди. Таъкидлаш жоиз, штандартлар билан боғлиқ бундай маросим Ўзбекистон тарихида илк марта ўтказиляпти.
Залга тантанали равишда қуйидагилар олиб чиқилди: Ўзбекистон байроғи; Президент штандарти; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; Муқаддас Қуръони Карим; Президентлик белгиси.
Дастлаб Марказий сайлов комиссияси раҳбари Зайниддин Низомхўжаев сўзга чиқди ва сайлов жараёни ҳамда натижалар билан таништирди. Шу билан бирга, МСК раиси Шавкат Мирзиёевни ғолиблик билан табриклади ва махсус гувоҳномани топширди.
Шундан сўнг президент тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон республикаси мадҳияси тингланди. Тадбир давомида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:00 / 29.01.2024
Президент хорижда ЙТҲ қурбонига айланаётган мигрантлар масаласига тўхталди
13:17 / 29.01.2024
Тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади
20:35 / 26.01.2024
Таълим соҳасида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади
18:48 / 25.01.2024