Magic City’даги жанжал юзасидан жиноий иш очилди
Тошкентдаги Magic City’да қўриқлаш ходимлари ва бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ беришича, 2021 йилнинг 6 ноябрь куни соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Magic City кўнгилочар дам олиш масканида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 2000 йилда туғилган У.Д., 2002 йилда туғилган А.Х., 2003 йилда туғилган И.У., 2004 йилда туғилган М.Т. ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқариб юборилаётганда улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Шунингдек Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:28 / 17.08.2024
Тошкентда миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазма-савдоси бўлиб ўтмоқда
10:05 / 29.02.2024
Журналист Ибрат Сафо ИИБга «суҳбатга» чақирилди
18:28 / 05.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Magic City, Minerva City ва “Пахтакор” ҳақида
15:43 / 01.02.2024