Тергов департаменти тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди
Тергов департаменти тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари - ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Рамазон Ашропов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Элёрбек Ғаниев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, ИИВ тизимида иккита лавозим тайинлови амалга оширилганди.
Мавзуга оид
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024
Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
15:52 / 27.08.2024
Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
12:30 / 18.08.2024