Ўзбекистон | 16:36 / 12.11.2021
1356
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ҳайдовчининг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: dvitex.ru

Термиз туманида ҳайдовчининг пулини бермай ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 октябрь куни Термиз шаҳрида яшовчи И.Исроил Термиз тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризасига кўра, Термиз тумани Учқизил маҳалласида яшовчи Б.Сардор 20 тонна карамни юк машинаси билан Москвага олиб бориб беришга келишиб, эвазига 2,5 минг АҚШ доллари беришини айтган.

Шундан сўнг И.Исроил 2020 йил 26 январь куни Термиз тумани Айритом маҳалласидаги божхона омборхонасидан 20 тонна карам маҳсулотини ўзининг юк машинасига ортиб, Москва шаҳрига олиб борган. Аммо Б.Сардор уни алдаб, юкни қабул қилиб олмаганлигини билдирган ва йўлкирани беришдан бош тортган.

Қайд этилишича, жорий йил 27 октябрь куни Б.Сардорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид