Йил охиригача Афғонистонда миллион бола очлик қурбонига айланиши мумкинлиги айтилди
2021 йил охиригача Афғонистонда камида миллион бола очликдан ўлиши мумкин. Бундай аянчли прогнозни ЖССТ вакили Маргарет Харрис маълум қилди.
“Афғонистонда очлик даражаси соғлиқни сақлаш учун катта таҳдид сифатида ўсмоқда. Баҳолашларга кўра, йил охиригача мамлакатда 1 ёшдан 5 ёшгача 3,2 млн бола очликдан азият чекиши мумкин”, деб айтган ЖССТ вакили. Унинг таъкидлашича, ҳозирда ЖССТ Афғонистоннинг 23 та вилоятидаги 47 та тиббий муассасага болалар орасида ориқлаб кетишни даволаш учун воситалар жўнатган.
“Бироқ бу денгиздан томчидир. Биз Афғонистонни қамраб олган очликка қарши оғир кураш олиб бормоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Харрис. Унинг сўзларига кўра, “дунё Афғонистондан юз ўгирмаслиги керак ва юз ўгира олмайди”.
3 ноябрда афғонистонлик эркак 8 кишидан иборат оиласини боқиш учун 2 қизини сотиб юборгани маълум бўлган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ҳодисага изоҳ бериб, Афғонистонда гуманитар инқироз оғирлашаётгани сайин аёлларни никоҳ учун сотиш амалиёти кенг тус олаётганини айтишган. Бу мамлакатда 15 ёшгача қизларни турмушга бериш тақиқланганига қарамай юз бермоқда.
Октябрда Афғонистон пойтахти Кобулда 8 бола очликдан вафот этгани маълум бўлган. Бунда Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб, халқ учун муносиб турмуш даражасини таъминлай олмаган “Толибон” айбланган.
Мавзуга оид
18:19
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
18:05 / 06.11.2024