Навоий вилоятининг янги раҳбари 8 соат сайёр қабул ўтказди
13 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида биринчи сайёр қабулини ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, очиқ мулоқотда Навоий шаҳри, Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Конимех туманларидан келган фуқаролар ўз муаммолари бўйича мурожаат қилишган. Мурожаатларнинг аксарият қисми бандлик, уй-жой, кадастр, субсидия ва моддий ёрдам, солиқ ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича бўлган.
Қарийб 8 соат давом этган сайёр қабулда 400 нафардан зиёд фуқаро қатнашиб, 200 га яқин мурожаат кўриб чиқилган ва уларнинг 60 фоиздан кўпроғи жойида бартараф этилган. Ижроси вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олиниб, ижобий ечимини таъминлаш бўйича масъул ходимларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган.
Нормат Турсунов 2021 йил 8 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ўз фаолиятини бошлаганди.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
10:19 / 19.08.2024
Навоийда янги шаҳарча қурилишига тамал тоши қўйилди
16:47 / 07.08.2024