Оҳангаронда гиёҳванд модда олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ИИБ ЙҲХБ томонидан гиёҳванд модда олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди.
Жорий йилнинг 12 ноябр куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ўтказилган «Хавфсиз тун» тезкор махсус профилактик тадбирлари давомида Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ва ЙПХ инспектори кеч соат 22:00 ларда «Гулистон» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, Spark автомобилини текшириш мақсадида тўхтатади.
Текширув жараёнида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи С.У ўз хатти-ҳаракатлари билан ЙҲХБ ходимларида шубҳа уйғотади. ЙПХ инспектори холислар иштирокида ҳайдовчини текширган вақтида унинг ёнидан гугурт қутиси ичида ўткир ҳидли, қуритилган яшил рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимлик борлиги аниқланади.
Шундан сўнг ҳайдовчи ашёвий далиллар ва фуқаро Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
18:37 / 24.09.2024
Тошкент вилоятида 9 кишининг номига имтиёзли кредит расмийлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
08:50 / 17.09.2024
Ўрмон хўжалиги ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
15:00 / 07.09.2024