Ўзбекистон | 19:59 / 16.11.2021
6220
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 2 ишчи тупроқ остида қолиб вафот этди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Қувур ётқизаётган 2 нафар ишчини тупроқ босиб қолган. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дастлабки маълумотларни маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳодиса бугун, 16 ноябрь куни соат 14:50да шаҳарнинг Дўстлик маҳалласида содир бўлган. “61-Автокорхона” МЧЖ томонидан оқова сув қувурларини ётқизиш мақсадидаэни 3 метр оралиғида 5-6 метрлик чуқурковланиб,1000 мм.ли қувурлар ётқизилаётган пайтда чуқурнинг чап томони ўпирилиб кетган. Оқибатда чуқурда бўлган2 нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида фуқароларнинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган. Ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ҳам сув қувури қазиётган 4 кишини тупроқ босиб қолиб, уларнинг 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид