Нурафшонда Президент мактаби очилди
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Президент мактаби очилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, депутатлар, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов барча замонавий шароитларга эга президент мактаби ҳудуддаги иқтидорли ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.
Тошкент вилоятида жорий йил ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиб, мукаммал таъмирланди. Замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласидандир. Мазкур таълим муассасаси учун 80 млрд сўм маблағ ажратилди.
Президент мактабида таълим жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM — таълим” дастури асосида олиб борилади.
Дарсларда тажрибали 2 нафар хорижлик мутахассис ва 20 нафар маҳаллий педагог сабоқ беради. Кейинчалик хориждан яна 10 нафар педагог-ўқитувчи жалб этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:51 / 11.10.2024
Тошкентда "Спарк" ва "Матиз" тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
07:08 / 23.07.2024
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди
11:28 / 16.07.2024