Хорватия ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
2021 йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хорватия ва Эстониянинг фавқулодда ва мухтор элчилари (қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида) этиб тайинланган Рефик Шабанович ва Тоомас Тирсни қабул қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчиларни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва масъулиятли лавозимида муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат чоғида икки томонлама ва «Ўзбекистон – Европа иттифоқи» шаклида Ўзбекистон-Хорватия ва Ўзбекистон-Эстония муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилингани айтилади.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилган.
Минтақадаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
14:32 / 14.09.2024
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
13:29 / 14.09.2024
Бениннинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистондаги вазифасини бажаришга киришди
11:51 / 14.09.2024