Зарафшон дарёсидаги карьерлар муаммоси: Самарқанд шаҳри сувсиз қолиши мумкин
26 ноябр куни АОКА мажлислар залида Экология қўмитаси мутасаддилари иштирокида ер-сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда қўмита раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов жамоатчиликнинг доимий эътирозларига сабаб бўлаётган бўлса-да, фаолиятини тўхтатиш борасида бирор иш қилинмаётган Зарафшон дарёсидаги карьерлар масаласига тўхталиб ўтди.
«Мен юқорида тадбиркорлик фаолияти бўйича 29 та ҳолатда рухсатнома беришни рад қилдик, деб айтгандим. Айни шу ҳолатнинг 7таси Зарафшон дарёси билан боғлиқ ишлар.
Биз яқинда Зарафшон дарёсида ишлаётган карьерлар фаолияти бўйича рейд ўтказдик. Шу текширувда биргина ҳолатнинг ўзида тадбиркор белгиланган майдондан энига 56 ва узунасига 154 метрга чиқиб кетгани аниқланди. Бунда дарё бўйидаги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудига ҳам ўтиб кетилган.
Биз ҳозир у ерда ишлаётган тадбиркорларнинг рўйхатини қилиб, Бизнес Омбудсманга бердик. Ундан хулоса олгач, масалани яна тўлиқ ўрганиб, тадбиркорлар фаолиятини тўхтатишимиз мумкин.
Карьерларнинг тинимсиз фаолияти натижасида дарё ёнидаги миллий табиат боғидаги дарахтлар қуриб қоляпти. Лекин бундан ҳам хавфли бир ҳолат борки, бу – аҳвол шу даражада кетса, дарёнинг чап тарафидаги сув тўсқичлардан ҳам сув қочади. Агар ундан сув қочса, шаҳар сувсиз қолади», — деди қўмита раиси ўринбосари.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024