Жаҳон | 11:42 / 01.12.2021
7828
1 дақиқада ўқилади

Мьянманинг собиқ раҳбарига 100 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин — ОАВ

Мьянманинг собиқ раҳбари, 2021 йил 1 февралда ҳарбийлар томондан амалга оширилган давлат тўнтарувидан кейин ҳибсга олинган Аун Сан Су Чжи ўзига қўйилаётган айбловлар суд томонидан тасдиқланса, умумий ҳисобда 100 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин. Бу ҳақда Kyodo япон нашри хабар берди.

Фото: barbadostoday

Маълумотларга кўра, 30 ноябрда Аун Сан Су Чжига коррупция бўйича янги айблов билдирилган. Шу куни унга нисбатан қўзғатилган ишлардан бири бўйича ҳукм чиқарилиши кутилганди, бироқ у ҳеч қандай тушунтиришсиз 6 декабрга қолдирилган.

76 ёшли сиёсатчига нисбатан умумий ҳисобда 10 та жиноий айблов, жумладан давлат сирларини ошкор қилмаслик қонунини бузиш айблови билдирилган. Айбловларнинг аксарияти коррупция билан боғланган. Жумладан, унга вертолётни сотиб олишда давлат маблағларини сарфлаб юбориш ва 600 минг доллар миқдорида ҳамда тилла тақинчоқлар кўринишида пора олиш айбловлари қўйилган.

Аун Сан Су Чжи давлат маслаҳатчиси сифатида мамлакатни бошқариб келган. У парламент сайловлари натижаларини сохталаштириш айблови билан 1 февралдаги давлат тўнтаруви давомида ҳарбийлар томондан ҳокимиятдан четлатилганди.  

Мавзуга оид