Ўзбекистон | 10:01 / 01.12.2021
17527
2 дақиқада ўқилади
Транспорт олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди
"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
- Ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
- Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланади.
- Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради.
- Транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.
- Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди, илгари қатъий базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари эди.
- Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари этиб белгиланди, илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача эди.
Мавзуга оид
13:08 / 21.09.2024
Сенат Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясини ратификация қилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
12:29 / 21.09.2024
Табиблик лицензиясига эга бўлмаган шахслар даволаш хизматини кўрсатгани учун жавобгарлик жорий қилинмоқда
15:27 / 20.09.2024