Ўзбекистон | 10:53 / 03.12.2021
4250
1 дақиқада ўқилади

Нижний Новгороддан Урганчга тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди

Урганчга рейслар Стригино аэропортидан амалга оширилади. Бу Нижний Новгород учун янги йўналиш, дея хабар берди аэропорт матбуот хизмати.

Фото: РИА Новости / Виталий Аньков

S7 авиакомпанияси самолётлари чоршанба кунлари парвоз қилади. Нижний Новгороддан жўнаб кетиш соат 21:10 га, Урганчга етиб келиш соат 02:25 га (маҳаллий вақт билан) режалаштирилган. Стригинога қайтиш рейси соат 04:15 га (маҳаллий вақт), етиб келиш соат 5:35 га режалаштирилган. Парвозлар Boeing 737 самолётларида амалга оширилади. 

Навбатдаги рейс учун чипта нархи 11,6 минг рублдан бошланади (тахминан 1,7 млн сўм), дейилади авиаташувчи сайтидаги маълумотда.

Мавзуга оид