Ўзбекистон | 18:56 / 07.12.2021
9673
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳридаги савдо дўкони ёниб кетди

Самарқанд шаҳри Сартепа массивида жойлашган савдо дўкони ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 декабр куни соат 15:08ларда вилоят ФВБга Самарқанд шаҳри Сартепа массивида жойлашган товуқ маҳсулотларини пишириб сотишга ихтисослашган савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:15да воқеа жойига етиб борган. Соат 15:17да ёнғин соат қуршаб олинган ва 15:22да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида савдо дўконининг тахминан 15 метр квадрат майдонида шифти, том қисми ҳамда ичидаги маҳсулотлар ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабр куни Денов шаҳри марказидаги савдо марказида кучли портлаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан. Расмий маълумотларга кўра, унда 9 киши тан жароҳати олган ва икки киши вафот этган.

Мавзуга оид