Ўзбекистон | 08:29 / 14.12.2021
6052
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довони автомобил ҳаракати учун қайта очилди 

Тахтақорача довони автомобил ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Кеча, 13 декабр куни Тахтақорача довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 14 декабр куни соат 08:20да Тахтақорача довони автомобил ҳаракати учун қайта очилди.

Мавзуга оид