Жамият | 17:00 / 15.12.2021
9665
4 дақиқада ўқилади

Чуст туманида “Universalbank” филиалининг янги биноси очилди

Наманган вилоятининг Чуст туманида шу кунгача “Universalbank”нинг мини-банки фаолият юритиб келаётган эди. Фаол ривожланаётган банк мижозлари сони 11 мингдан ошди. 14 декабрь куни туман марказида “Universalbank” филиали муҳташам биносининг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирни Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари Жамшид Баҳодиров очиб бергач, сектор раҳбарлари ўз тилакларини билдирдилар. “Universalbank” кузатув Кенгаши раиси Анвар Ирчаев туман аҳли ва банк мижозларини иш юритиш учун барча қулайликларга эга банк филиали биносининг очилиши билан табриклади.

Мутасаддилар ва меҳмонлар янги иншоотда яратилган шароитлар билан танишдилар.

“Таъкидлаш жоизки, бу йил банкимиз учун омадли йил булди. Чуст филиали жорий йилда фаолият юритишни бошлаган иккинчи филиалимиздир. Мижозларимиз, ҳамкорларимиз ишончи туфайли “Universal bank” ривожланмоқда, кенгаймоқда. Мослашувчан тарифлар, мижозлар бизнесининг ўзига хос хусусиятларига индивидуал ёндашув, бозор эҳтиёжларига мос равишда янги замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқариш – банкимиз асосий йўналишлари.

Ҳозирги вақтда банк ривожланишнинг янги босқичида бўлиб, бу илғор банк технологияларидан фойдаланиш, барча турдаги банк маҳсулотларига бўлган реал талаб ўзгаришига тезкор жавоб бериш ва мижозларга хизмат турлари кўпайишини ўз ичига олади. Мижозларимиз ва ҳамкорларимизга бизга билдирган ишончлари учун чин қалбимиздан миннатдорчилик билдирамиз. Ишончимиз комилки, келажакда Чуст филиали мижозларимизга юқори сифатли банк маҳсулотлари ва хизматларини такдим этган ҳолда ҳар томонлама ривожланишга ўз ҳиссамизни қўшамиз”, — дейди “Universalbank” кузатув Кенгаши раиси Анвар Ирчаев.

Банк фаолияти устав капиталини оширишга қаратилган бўлиб, унинг кўрсаткичлари 127,7 млрд. сўмни ташкил этади. Активлар ва унинг рентабеллиги кўп маротаба ошди ва 1,1 трлн сўмни ташкил этди.

Банк хизматлари марказларининг жойлашуви тадбиркорлик муҳитининг янада фаол ривожланишига таъсир кўрсатади. Хусусан, банк филиаллари мамлакатимизнинг 12 вилоятидан 8 тасида мавжуд. Тошкент шаҳрида ва вилоятларда 6 та филиал, 30 дан ортиқ мини банк ва хизмат кўрсатиш марказлари фаолият юритмоқда.

Банк ўзининг самарали бошқаруви учун масъул бўлган, катта тажрибага эга юқори малакали кадрлар билан тўлдирилган янги таркибий бўлинмалар яратмоқда. Ёш банк ходимларини ўқитиш ва тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ходимлар сони сўнгги 3 йил ичида икки бараварга кўпайди.

Банк мижозлар сонини кўпайтириш бўйича асосий устувор вазифаси устида самарали ишламоқда. Масалан, 2020 йилда мижозлар сони 82 мингдан ошди. Банк мижозлари – фармацевтика, савдо корхоналари, саноат, қурилиш, транспорт ва коммуникациялар, кичик бизнес сектори, хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги каби иқтисодиётнинг барча соҳаларини ифодаловчи корхоналар, шунингдек, 11,5 мингдан ортиқ хизмат кўрсатиш корхоналари ҳисобланади. Шунингдек, банк чакана савдо соҳасидаги мижозларни кўпайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу мижозларнинг умумий сони 243 мингдан ошди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид