Молдова собиқ президенти давлат маблағини ўзлаштиришда гумонланмоқда
Гап бюджетнинг 12 млн доллар миқдоридаги маблағи ўғирланиши ҳақида бормоқда.
Молдова собиқ президенти Игор Додон давлат маблағларини ўзлаштиришда иштирок этиш факти бўйича прокуратурага сўроққа чақирилди.
«Игор Додон Energocom корхонаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича сўроқ бериш ва гумонланувчи сифатида эътироф этиш учун бош прокуратурага чақирилди. Додон 27 декабр куни келиши лозим», — деди мамлакат бош прокуратураси матбуот котиби Марианна Керпек.
Гап бюджетнинг 12 млн доллар миқдоридаги маблағи ўғирланиши ҳақида бормоқда.
Суриштирувга кўра, 2008 йилда Молдовани электр энергияси билан таъминлайдиган Energocom компанияси мамлакат иқтисодиёт вазирлиги ходимлари ва бошқа шахслар билан электрни сотиб олиш нархини сунъий равишда ошириб кўрсатиш ва орадаги фарқни ўзлаштириш бўйича тил бириктирган. Додон ўша пайтда Молдова иқтисодиёт вазирлигига раҳбарлик қилган ва мамлакат бош вазирининг ўринбосари бўлган.
Мавзуга оид
00:09 / 13.11.2024
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
08:50 / 04.11.2024