Ўзбекистон | 11:49 / 30.12.2021
1801
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро вафот этди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида содир бўлган ЙТҲда Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган 1021-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фарғона вилояти Бувайда туманида Қўрғонча ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи Nexia машинаси бошқарувини йўқотган. Машина йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда мазкур машина йўловчиси Фарғона вилояти Боғдод туманида яшовчи фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид