Ўзбекистон | 10:09 / 04.01.2022
1678
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоятида 2та ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

2022 йил 3 январдан 4 январга ўтар кечаси Жиззах вилоятида иккита ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 3 январ куни тунги соат 23:33ларда Жиззах шаҳар ФВБга шаҳарнинг Маданият маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига дарҳол Жиззах шаҳар ФВБнинг 2та ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган. Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 23:38да етиб борган ва соат 00:02да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 30 метр квадрат майдонида том-шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Дастлабки суриштирувга кўра, электр симларининг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, 4 январ куни соат 00:30ларда Бахмал тумани ФВБга “Файзобод” МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига дарҳол туман ФВБнинг қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:45да ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мавзуга оид