Uzbekistan Airways Олмаота ва Ақтўбега рейсларни бекор қилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Қозоғистоннинг Олмаота ва Ақтўбе шаҳарларига парвозлар бекор қилинганини маълум қилди.
«2022 йил 6 январга мўлжалланган HY9729/9730 Нукус-Ақтўбе-Нукус ва HY763/764 Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишлари бўйича авиақатновлари аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди.
Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги маълумот қўшимча эълон қилинади.
Йўловчилар 6 январ куни Олмаота ва Ақтўбега бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади хабарда.
Олдинроқ Uzbekistan Airways Ақтауга парвозлар бекор қилингани тўғрисида маълумот берганди.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
23:04 / 02.10.2024