Ўзбекистон | 17:48 / 08.01.2022
11996
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ҳайдовчини идиш билан текширган ЙПХ ходимига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПХ ходими ҳайдовчининг маст қилувчи ичимлик ичган ёки ичмаганини идиш орқали аниқламоқчи бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПХ ходими О.Эгамбердиев Lacetti машинасини тўхтатган. Сўнг ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган идиш орқали текширмоқчи бўлган. Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан О.Эгамбердиевга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган.

Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузгани учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори О.Эгамбердиевга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланиши белгиланган.

Мавзуга оид