Ўзбекистон | 09:21 / 18.01.2022
2292
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қамчиқ довонида махсус юк автомобили ағдарилиб кетган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январь куни соат 16:55 ларда Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 195-километрида Водий - Тошкент йўналишида ҳаракатланган HOWO русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги кюветга ағдарилиб, ёнбошлаб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан 2 механизациялашган назорат-кузатув гуруҳидан 4 нафар қутқарувчи, “Чинор” ЙПХ маскани ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари етиб бориб, ҳамкорликда, махсус техникалар ёрдамида юк машинасини кюветдан чиқариб олишган.

Қайд этилишича, машина юксиз ҳаракатланган ва унда ҳайдовчи ҳамда яна бир нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мавзуга оид