Ангела Меркел БМТда иш бошлаши мумкин - ОАВ
Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел БМТ бош котиби Антониу Гутерришдан ушбу халқаро ташкилотда ишлаш таклифини олди.
ОАВ хабарига кўра, Гутерриш Меркелга «глобал жамоат фаровонлиги бўйича юқори даражадаги маслаҳат органига раҳбарлик қилиш»ни таклиф қилган.
Қайд этилишича, БМТ бош котиби ўз мактубида Германиянинг собиқ канцлерига тегишли таклиф юборган. Меркелнинг жавоби ҳақида маълумот берилмаган.
Жамоат фаровонлиги бўйича глобал маслаҳат кенгаши Гутерришнинг БМТ бош котиби сифатидаги иккинчи муддатида БМТни ислоҳ қилиш бўйича асосий лойиҳаларидан биридир.
Ўтган йилги ҳисоботида у «собиқ раҳбарлар раислигидаги юқори даражадаги маслаҳат органидан бошқарувни такомиллаштириш зарурати юқори бўлган глобал жамоат фаровонлиги ва умумий манфаатларнинг бошқа соҳаларини аниқлашни» сўрашини ёзганди.
Айни пайтда, Меркелнинг бу таклифни қабул қилиши эҳтимоли паст деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024