Ўзбекистон | 10:06 / 22.01.2022
1977
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 2021 йилда 50 та автобекат қурилган

Навоий вилоятида 2021 йилда 50 та янги автобекат қурилган ва вилоятдаги автобекатлар сони қарийб 500 тага етган. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

Таъкидланишича, ўтган йил якунига кўра вилоятда жами 91 та йўловчи ташиш йўналишлари мавжуд. Уларнинг 7 таси янги очилган ҳамда 6 та автобус ва 18 та Damas машиналари жойлаштирилган. 2021 йилда вилоятда юк айланмаси 1 320,6 млн.тн/км, йўловчи ташиш айланмаси эса 14 444,4 млн.йўловчи/км.ни ташкил этган.

Шунингдек, 2021 йилда бошқарма томонидан ноқонуний йўловчи ташиш ҳолатларини аниқлаш бўйича қарийб 600 маротаба рейд тадбирлари ўтказилган. Уларда 1 814 та лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари аниқланган. 

Матбуот анжуманида бошқарма раҳбарияти томонидан Навоий шаҳридаги йўловчи ташиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам жавоб қайтарилди. Хусусан, вилоят марказида Damas машиналаридан босқичма-босқич воз кечилиб, уларнинг ўрнига микроавтобус ва автобуслар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Мавзуга оид