Ўзбекистон | 13:55 / 31.01.2022
17401
1 дақиқада ўқилади

Ангренга янги ҳоким тайинланди. Шукурулла Маҳмудов вилоят ҳокими ўринбосарлигига ўтказилди

Бугун, 31 январ куни халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Шукурулла Маҳмудов / Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Нуриддин Абдураҳмонов
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига Нуриддин Абдураҳмонов номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.

Н. Абдураҳмонов Пискент туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича молиячи. Шу вақтга қадар президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган. 

Мавзуга оид