Бухорода 2 000 долларга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
Олот туманида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро К.К. бошқа бир фуқаро Ф.га уни танишлари ёрдамида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. У “хизмати” эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бухорода шифокор 1 000 доллар эвазига фуқарони ишга киритиб қўймоқчи бўлганди.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024