Ўзбекистон | 10:25 / 03.02.2022
12762
1 дақиқада ўқилади

Умра сафари зиёратчиларининг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтди

Фото: muslim.uz

Пандемиядан сўнг илк маротаба ташкил қилинган Умра сафари зиёратчиларининг биринчи гуруҳи 1 февраль куни Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

Маълум қилинишича, дастлабки гуруҳда 250 нафар зиёратчи бўлган. Айни кунларда 1000 дан ортиқ ўзбекистонликлар Саудияда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси пандемия талаблари, Саудия Арабистонида 15 фоизлик ҚҚСнинг жорий қилиниши ҳамда нарх-наво кўтарилгани сабабли ўзбекистонлик Умра зиёратчилари учун тўлов миқдори оширилган, дея изоҳ берганди.

Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига 2022 йил 1 февралдан ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2та рейс амалга оширилиши маълум қилинган. Шунингдек, Рамазон ойи давомида кунлик рейслар сони 3тагача оширилиши кутилмоқда.  

Мавзуга оид