Ўзбекистон | 17:08 / 05.02.2022
7646
1 дақиқада ўқилади

Марғилон шаҳрида “Москвич” уриб юборган пиёда вафот этди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

3 февраль куни фуқаро С.А. бошқарувида бўлган “Москвич” русумли автомашинасини А.Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қўқон шаҳрида “Москвич”да ёнғин келиб чиққанлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид