Ўзбекистон | 10:13 / 06.02.2022
4575
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 900дан камайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланиш ҳолатлари сони пасайишда давом этаётгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 887 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 5 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 228796 (+887) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Ўзбекистонда 3 февраль куни илк бор кунлик ҳолатлар мингдан камайгани (+926) хабар қилинганди. Шундан буён кунлик ҳолатлар мингдан ошмади - 4 февраль куни 961, 5 февраль куни 912 ҳолат қайд этилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 32 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 18 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 49 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 45 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 61 нафари Фарғона вилоятида,
  • 41 нафари Хоразм вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент вилоятида,
  • 438 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: 

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
  • Бухоро вилоятида 22 нафар, 
  • Жиззах вилоятида 9 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 94 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 16 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
  • Фарғона вилоятида 117 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 27 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 212183 (+452) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1584 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 148 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Мавзуга оид