Тахтиқорача довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди
Тахтиқорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган. Бунга қалин қор ёғаётгани ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.
«Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтиқорача» довонида қалин қор ёғганлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 2022 йил 6 феврал куни мазкур довонда кучли қор ёғаётгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Тахтиқорачадан ўтган йўл М39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг бир қисми ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:50 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонидаги ҳалокатда уч киши вафот этгани тасдиқланди
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024