Миллий валюта – сўм рамзини яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Ҳозирга қадар бошқа валюталардан фарқли равишда ўзбек сўмида рамз кўринишидаги белги қабул қилинмаган.
Марказий банк ўзбек миллий валютасининг халқаро нуфузини ошириш ва кенг танилишини таъминлаш мақсадида сўм рамзини яратиш бўйича танлов ўтказади.
Унда мамлакат миллий валютасининг халқаро миқёсда ўзига хослиги, ўзбек халқининг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади.
Танлов қоидалари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
Маълумот учун, ҳозиргача ўзбек сўмида, бошқа валюталардан фарқли равишда, рамз кўринишидаги белгиси йўқ ва бўлмаган. Қисқартма сифатида “сўм”, “сӯм” ёки “сум” қўлланилган.
МДҲ ҳудудида арман драми (֏), украин гривнаси (₴), озар манати (₼), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз соми (⊆) ва Россия рубли (₽) каби валюталарнинг график рамзлари бор.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024